🇺🇿 MrBeast Самарқанддаги воқеалардан кейин Ўзбекистондан кетиб қолдими? Расмий изоҳ берилди
🌐 Ижтимоий тармоқларда дунёга машҳур блогер MrBeast (Jimmy Donaldson) Самарқандда мухлисларининг ҳаддан ташқари кўп тўпланиши сабаб Ўзбекистонни тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Аммо Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси бу хабарларга ойдинлик киритди.
Маълум қилинишича, блогернинг Ўзбекистонга ташрифи ва суратга олиш ишлари унинг жамоаси билан олдиндан келишилган режа асосида амалга оширилмоқда. Ҳозирда жамоа мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.
Демак, блогер Ўзбекистондан кетиб қолмаган, аксинча оммавий тўпланишлардан қочиб, тинчроқ муҳитда ишини давом эттирмоқда.
@Geointriga_uz
Post #44145
8.83K
- 🤮 43
- 🤣 24
- ❤ 9
- 🥴 7
- 👍 6
- 👏 2
- 👎 1
- 🌚 1