🤖🇺🇸 Boston Dynamics асосчиларидан бири ғилдиракли янги роботни намойиш қилди
Робототехника соҳасидаги машҳур мутахассис, Boston Dynamics асосчиларидан бири Марк Райберт Roadrunner номли илғор ғилдиракли тадқиқот роботининг прототипини тақдим этди.
Намойиш этилган видеоларга қараганда, бу ишланма робототехникада янги босқични бошлаши мумкин.
Райберт ҳозирда Жанубий Кореянинг Hyundai холдинги таркибидаги Boston Dynamics компанияси президенти ҳисобланади.
Соҳага ихтисослашган нашрлар фикрича, келажакда компаниянинг Atlas роботлари қаторида ғилдираклар билан жиҳозланган илғор гуманоид робот пайдо бўлиши эҳтимоли бор.
@Geointriga_uz
Post #44148
5.45K
- 👏 9
- ❤ 3