The Economist нашри Россияда янги кенг кўламли сафарбарлик эҳтимоли кучайгани ҳақида ёзди.
Нашрга кўра, 2022 йил сентябрида қисман сафарбарлик эълон қилинганида, тахминан 400 минг россиялик эркак мамлакатни тарк этган. Бу сафар эса расмий эълон бўлмаганига қарамай, россияликлар яна чет элга чиқишни бошлаган.
18 август куни Россия–Грузия қуруқлик чегарасидан 20 минг киши ўтган. Бу одатий кунлик кўрсаткичдан тахминан 3 баравар кўп. Арманистонда эса россияликлар орасида уй-жойга талаб ошиши баҳордан бери ижара нархларини 30–50 фоизга кўтарган.
Мажбурий сафарбарликдан қочишга ёрдам берадиган «Идите лесом» ташкилоти вакили Григорий Свердлинга кўра, бу кузда мурожаатлар сони баҳорга нисбатан 1,5 баравар ошган. «Ковчег» ташкилоти вакили Анастасия Буракова эса июль ойидан бери мурожаатлар 8 баравар кўпайганини айтган.
@Geointriga_uz
