🇮🇷 Эрон уруш қайта бошланса, қўшни давлатлар ҳудудида қуруқликдаги операцияларни бошлаш билан огоҳлантирди — ОАВ
Эрон минтақадаги давлатларни янги ҳарбий можаро бошланган тақдирда, уларнинг ҳудудида қуруқликдаги операциялар ўтказилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабардор манбаларга таяниб хабар берди.
Теҳрон араб давлатлари расмийларига Саудия Арабистонининг нефть инфратузилмаси ҳам ҳужумлар нишонигa айланиши мумкинлигини билдирган. Бу ҳусийлар томонидан Саудия Арабистонининг саноат объектларига қарши амалга оширилаётган ҳужумлар кўламини янада кенгайтириши мумкин.
Можаро кескинлашган тақдирда, Эрон кучлари Ғарбий Осиёдаги АҚШ ҳарбий ҳозирлигига қарши ҳаракатларни фаоллаштиришни режалаштирмоқда. Жумладан, АҚШ ҳарбий кемаларини чўктириш ва улар бортидаги денгизчиларни йўқ қилишга уринишлар ҳам назарда тутилган.
@Geointriga_uz
Post #44137
6.03K

- 👍 67
- ❤ 12
- 🔥 10
- 🤮 1
- 🤣 1