🇮🇱🇸🇦 Нетаньяҳу ҳусийларга қарши ҳарбий операцияларда Исроил иштирок этишига эришмоқчи — Haaretz
Haaretz нашри маълумотларига кўра, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу АҚШ воситачилигида Саудия Арабистонининг Ямандаги ҳусийларга қарши ҳарбий операцияларда Исроил иштирок этишига розилик беришига ҳаракат қилмоқда.
Нетаньяҳу бу таклифни Ар-Риёд билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва Исроил ҳамда Саудия Арабистони ўртасида муносабатларни нормаллаштириш бўйича эҳтимолий келишувга эришиш имконияти сифатида кўрмоқда.
Бироқ хабарларга кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Исроилнинг операцияларда иштирок этишига қарши чиққан. У бундай қарор Саудия жамоатчилигининг салбий муносабатига сабаб бўлишидан хавотирда.
@Geointriga_uz
Post #44134
6.18K

- 👍 31
- 👎 9
- ❤ 8
- 🍌 8
- 😢 2