Эксперт Эльдар Муртазиннинг фикрича, дата-марказларга берилган зарбалардан сўнг «Яндекс.Диск»да йўқолган айрим фойдаланувчи файлларини тиклашнинг иложи бўлмаслиги мумкин.
Унинг таъкидлашича, компания маълумотларни географик жиҳатдан бир-биридан узоқ жойлашган дата-марказларда етарлича захираламади. Шу сабабли маълумотларнинг бир қисми қайтариб бўлмайдиган даражада йўқолган бўлиши мумкин.
Муртазин шунингдек, «Яндекс.Банк» ҳимоясини ҳам танқид қилди. Унинг айтишича, ҳужумлар хавфи ҳақида олдиндан огоҳлантиришлар бўлганига қарамай, компания бундай оқибатларга етарлича тайёр бўлмаган.
@Geointriga_uz
