🛢 Дунё дизель экспортининг қарийб чорак қисмини АҚШ ва Россия таъминлайди
2025 йил якунларига кўра, АҚШ ва Россия биргаликда жаҳон дизель экспортининг қарийб 25 фоизини таъминлаган. Маълумотлар JODI ва ОПЕК ҳисоб-китобларига асосланган.
Экспорт бўйича етакчилар:
🇺🇸 АҚШ — кунига 1,264 млн баррель, 15,4%
🇷🇺 Россия — 783,4 минг баррель, 9,5%
🇸🇦 Саудия Арабистони — 678,2 минг баррель, 8,3%
🇮🇳 Ҳиндистон — 567,1 минг баррель, 6,9%
🇰🇷 Жанубий Корея — 561,1 минг баррель, 6,8%
Шу 5 давлатнинг ўзи жаҳон дизель экспортининг 46,9 %ини назорат қилади.
Россиянинг дизель экспорти йилига тахминан 39–49 млн тоннани ташкил этади. 2025 йилда мамлакатда 84,5 млн тонна дизель ишлаб чиқарилган.
2021 йилда Россия дизелининг 67 %дан ортиғи Европага йўналтирилган бўлса, 2026 йилнинг биринчи ярмида асосий харидор Туркия бўлди.
Шу сабабли Россиянинг жаҳон дизель бозоридаги 9,5 фоизлик улуши унинг ёқилғи таъминотидаги муҳим ўрнини сақлаб қолмоқда.
@Geointriga_uz
Post #44101
6.66K

- ❤ 21
- 🤝 8
- 👍 2
- 👏 1