🇮🇷🇹🇲 Эрон ва Туркманистон транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Эрон ва Туркманистон транспорт лойиҳаларини, жумладан, темирйўл қатнови ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ниятида.
Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири Содиқнинг маълум қилишича, икки давлат транспорт идоралари аввал имзоланган келишувларни амалга ошириш бўйича ишларни жадаллаштирган. Темирйўл қатнови, хусусан, чегара терминаллари фаолиятида муайян натижаларга эришилган.
Шунингдек, Эрон ва Туркманистон энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда Озарбайжон ва Россия иштирокидаги минтақавий транспорт ташаббусларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Томонлар бу орқали иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва минтақанинг транзит имкониятларини кенгайтиришга интилаётганини билдирган.
@Geointriga_uz
Post #44102
11.2K

- 👍 61
- ❤ 14
- 🤮 3
- 👏 2
- 🤔 2