Туркияда Афғонистондаги Толибон ҳукуматига мухолиф, хорижда яшаётган нуфузли сиёсий арбоблар иштирокида конференция ўтказилиши кутилмоқда.
Афғонистонни ўрганиш замонавий маркази эксперти Андрей Серенко ўз манбаларига таяниб хабар беришича, учрашувга афғон ўзбеклари етакчиси маршал Абдул Рашид Дустум раислик қилади.
Конференцияда Афғонистондаги турли сиёсий кучлар ва қуролли мухолифат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Бундай учрашувлар Толибонга мухолиф кучларни бирлаштириш ва Афғонистоннинг келажаги бўйича ягона сиёсий позиция шакллантиришга уриниш сифатида қаралмоқда. Аввалроқ ҳам Дустум бошчилигида Туркияда афғон сиёсий арбоблари йиғилиб, мамлакатдаги вазият ва уни ўзгартириш йўлларини муҳокама қилган эди.
@Geointriga_uz
