Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ШАБАК — Умумий хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Ронен Барни 2023 йил 7 октябрдаги ХАМАС ҳужумидан олдин келган огоҳлантиришларга чора кўрмаганликда айблади.
Нетаньяхунинг айтишича, Ронен Барга ҳужум эҳтимоли ҳақида бир нечта жиддий сигналлар, жумладан, ХАМАС жангариларига Ғазодаги масжидларда тун ярмида йиғилиш ҳақида берилган маълумотлар етказилган.
«У барча огоҳлантиришлар, барча хавф сигналлари ва ХАМАС террористларига Ғазодаги масжидларда тун ярмида йиғилиш буюрилгани ҳақидаги маълумотларни олган. Аммо ҳеч қандай чора кўрмаган. Бу маълумот менга етказилмади», — деди Нетаньяху.
@Geointriga_uz