🌍 Дунёда ҳар етти кишидан бири ўта қашшоқликда яшамоқда — БМТ
БМТ маълумотларига кўра, дунёда ўта қашшоқлик шароитида яшаётганлар сони 1,2 миллиард кишига етган. Бу кўрсаткич бир йилда 51,5 миллион кишига ошган.
Шундай қилиб, бугун дунё аҳолисининг тахминан ҳар еттинчи нафари ўта қашшоқликда яшамоқда.
Кўп ўлчовли қашшоқликдан азият чекаётганлар орасида 617 миллион нафар бола бор. Уларнинг 83 фоизи қишлоқ ҳудудларида яшайди.
Жаҳон банкининг халқаро стандартига кўра, кунига 1,90 доллардан кам маблағга яшайдиганлар ўта қашшоқликда ҳисобланади.
@Geointriga_uz
Post #44082
9.07K

- 😢 25
- ❤ 12
- 🔥 1