Politico нашри манбаларга таяниб хабар беришича, Европа Иттифоқи Россияга қарши навбатдаги санкциялар пакети доирасида Россия ҳарбий-саноат мажмуаси ва ракета ишлаб чиқариш соҳасига чекловлар киритишни режалаштирмоқда.
Маълумотларга кўра, янги чекловлар уч йиллик даврга мўлжалланган. Умуман, Европа давлатлари санкциялар рўйхатига тахминан 1,6 мингта жисмоний ва юридик шахсни киритишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, 12 октябрь куни Люксембургда ЕИ ташқи ишлар вазирлари Россия фуқароларига, жумладан туристлар ва собиқ ҳарбий хизматчиларга виза беришни чеклаш, шунингдек, Россия дипломатларининг ЕИ ҳудудида эркин ҳаракатланишини чеклаш бўйича таклифларни муҳокама қилади.
@Geointriga_uz
