Покистон, Саудия Арабистони, Миср ва Туркия қўшма баёнот билан чиқиб, ҳусийларнинг Саудия Арабистонига қарши ҳужумларини, жумладан, Ар-Риёддаги Шоҳ Холид халқаро аэропортига берилган зарбаларни кескин қоралади.
Баёнотда ҳужумлар тинч аҳоли вакилларининг ҳалок бўлиши ва жароҳатланишига, шунингдек, фуқаролик инфратузилмасига зарар етишига олиб келгани таъкидланган.
R4 гуруҳи Ар-Риёд билан бирдамлигини билдириб, Саудия Арабистонининг ўз суверенитети ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун қонуний чоралар кўриш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаган.
Баёнотни имзолаган томонлар ҳужумлар оқибатлари учун ҳусийларни масъул деб ҳисоблаб, улардан ҳужумларни зудлик билан ва ҳеч қандай шартларсиз тўхтатишни талаб қилган.
@Geointriga_uz
