🇺🇦💥 Киев баллистик ракеталар ҳужуми остида: пойтахтда кенг кўламли электр узилиши кузатилмоқда
▪️ Киев томон ўта юқори тезликда ҳаракатланаётган ракеталар учирилган. Шунингдек, «Циркон» гипертовушли қуролидан ҳам фойдаланилгани айтилмоқда.
▪️ Ҳужумнинг асосий нишонлари энергетика объектлари, жумладан, 6-сонли иссиқлик электр маркази экани хабар қилинмоқда.
▪️ Энергия тизимига берилган зарбалар оқибатида Киев ва унинг вилоятида кенг кўламли электр узилиши юз берган. Троллейбуслар ҳаракати тўхтаган, метро фаолиятида эса узилишлар кузатилган.
▪️ Электр таъминотидаги узилишлар туфайли метро, трамвай ва троллейбуслар ҳаракати тўхтаган. Насослар ишдан чиқиши ортидан сув таъминотида ҳам муаммолар юзага келган.
▪️ «Укрэнерго» тиклаш ишлари бошланганини маълум қилди. Бироқ электр таъминотини тўлиқ тиклаш учун анча вақт талаб этилиши мумкин.
@Geointriga_uz
Post #43942
3.7K
- 🤬 16
- 🔥 15
- 👍 5
- ❤ 3
- 👏 2
- 😢 1