🇷🇺 Қодиров қизини ўз номи билан аталган орден билан тақдирлади
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қизи Табарик Қодировага республикадаги олий мукофот — Қодиров орденини топширди.
Расмий маълумотларга кўра, мукофот унга тадбиркорликни ривожлантириш, минтақа иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва республика равнақи йўлидаги фаолияти учун берилган.
Табарик Қодирова «ИРС ГРУПП» компаниялар гуруҳи ҳамда «Единство» тадбиркорликни ривожлантириш маркази таъсисчиси ҳисобланади. ОАВ маълумотларига кўра, унинг бизнес манфаатлари турли соҳаларни, жумладан, такси ва фармацевтика тармоқларини қамраб олади.
2024 йилда ҳам у тадбиркорликни ривожлантириш ва минтақанинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қўшган ҳиссаси учун «Чеченистон Республикаси олдидаги хизматлари учун» медали билан тақдирланган эди.
(Орденшунослар оиласи...)
@Geointriga_uz
Post #43938
7.53K

- 🤣 70
- 🤡 21
- ❤ 15
- 👏 10
- 👎 1
- 🔥 1
- 🤔 1