🇸🇦 Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги дунёдаги энг йирик қуруқлик нефть конига баллистик ракета билан зарба берганини билдирди
Ямандаги ҳусийлар Саудия Арабистонида жойлашган дунёдаги энг йирик қуруқлик нефть кони — Ғаворга баллистик ракета билан ҳужум қилинганини маълум қилди.
Ғавор кони Саудия Арабистонининг Шарқий вилоятида жойлашган бўлиб, тахминан 280 километрга чўзилган.
Унинг тасдиқланган захиралари 58 миллиард баррелдан ортиқ нефть эквивалентига баҳоланади. Тарихан конда бир суткада 5 миллион баррелдан ортиқ нефть қазиб олинган пайтлар бўлган.
@Geointriga_uz
Post #43939
7.33K
- 🤔 22
- ❤ 19
- 🤬 12
- 🔥 6
- 🤮 1