Финляндия президенти Александр Стубб Россия армияси Украина уруши бошланган пайтда замонавий уруш олиб боришга тайёр эмас эди, аммо ҳозир у анча кучайганини таъкидлади.
«Ҳаммага эслатиб қўймоқчи бўлган бир нарса бор: уруш бошланганида Россия ҳарбийлари замонавий урушга лойиқ эмас эди, аммо ҳозир улар шундай бўлиб қолди. Шунингдек, Россия урушдан кейин қайта сафарбар қилиниб, янада кучлироқ ҳолда қайтиши ва келажакда кўплаб хавфсизлик мувозанатларини белгилашга тўғри келиши мумкин.
Россия билан муносабатларимиз тубдан фарқ қилади, аммо мен узоқ истиқболда дипломатияга ишонаман ва буни алоҳида таъкидлайман», — деди Стубб.
@Geointriga_uz