Украина президенти Владимир Зеленскийнинг бошқа баёнотлари:
▪️ Россия кўприкларга зарба бериш орқали транспорт алоқасини издан чиқариш ва тизимдаги фалажликни келтириб чиқаришга уринмоқда;
▪️ Россия Қуролли кучларининг зарбалар бериш тактикаси ўзгарди. Энди улар миқдорга эмас, балки сифатга эътибор қаратмоқда;
▪️ Украина реактив дронларни тутиб қолиш учун «кичик ракеталар» дастурини ривожлантиради;
▪️ Германия энергетика ва ҳарбий таъминот учун 1 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратади. Ёрдам таркибига реактив дронларга қарши қўлланиладиган, самарадорлиги 30 фоизга етадиган янги «Барс» тутиб қолувчи дронлари ҳам киради;
▪️ Реактив дронларнинг 60 фоизигача қисми F-16 қирувчи самолётларининг 20 миллиметрли тўплари ёрдамида уриб туширилмоқда. Украина улар учун қўшимча ўқ-дориларни Европадаги давлатлардан олиш имкониятларини изламоқда.
@Geointriga_uz
