🇺🇦🇷🇺🔥 Украина Россиянинг нефтьни қайта ишлаш қувватларининг 51 фоиздан ортиғини ишдан чиқарди
Украина Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Россияга яқинда берилган узоқ масофали зарбалар натижасида мамлакатдаги нефтьни қайта ишлаш қувватларининг ярмидан кўпроғи зарарланган.
Ҳужумлар нишонлари орасида Москва, Ярославль, Пермь, Саратов ва Сизрань нефтьни қайта ишлаш заводлари бўлган.
Вазирлик таъкидлашича, жорий йилда узоқ масофага зарба берувчи дронларни ишлаб чиқариш ва харид қилиш ҳажми уч бараварга ошган.
@Geointriga_uz
Post #43542
3.73K

- 👏 14
- 🤬 7
- 🤔 4
- ❤ 3
- 🤮 1