🇮🇱🇬🇧 Исроилда Британиядаги партиянинг «Сионизм — бу ирқчилик» резолюциясини қабул қилганига муносабат билдирилди
Британиядаги Англия ва Уэльс яшиллар партияси кеча сионизмни ирқчилик шакли сифатида тавсифловчи резолюцияни қабул қилди. Унда 1022 нафар делегат «ёқлаб», 813 нафар партия аъзоси «қарши» овоз берди.
Исроил ТИВи бу қарорни қоралаб, қуйидаги баёнотни берди:
«Бугун “Яшиллар” партияси томонидан қабул қилинган бу ҳайратланарли қарор қуролли курашни қонуний деб ҳисоблайди, Фаластин давлатини барпо этишга, яъни амалда Исроил давлатини йўқ қилишга чақириқларни қўллаб-қувватлайди ва сионизмни ирқчилик билан тенглаштиради. Бу энди оддий сиёсий матн эмас. У сиёсий мунозара доирасидан чиқиб кетган матн бўлиб, бекор қилинмагунча Буюк Британия тарихида доғ бўлиб қолади».
Бундан ташқари, партия Ғарбий соҳилдаги яҳудийлар қўнимгоҳларининг кенгайтирилишига, Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига қарши чиқади ҳамда Исроил ҳукуматига қурол-яроғ сотилишини тўхтатишга чақирмоқда.
@Geointriga_uz
Post #43544
9.1K

- 👏 97
- ❤ 15
- 👍 7
- 🔥 5
- 😢 1