🇫🇷🚨 Францияда мактаб ўқувчиларининг оммавий намойишлари икки ҳафтадан бери давом этмоқда
Ўқувчиларнинг норозилик намойишлари мамлакат бўйлаб оммавий тартибсизликларга айланди. Кўчаларда полиция билан тўқнашувлар, ёқилган автомобиллар, вайрон қилинган дўконлар ва тартибсизликлар кузатилмоқда.
Намойишчилар синфларда ўқувчилар сонининг кўплиги, ўқитувчилар етишмаслиги ва таълим харажатларидан норози. Кейинчалик намойишларга анархистлар ва мигрантлар ҳам қўшилгани айтилмоқда.
Тартибсизликлар давомида 65 нафар таълим муассасаси ходими, 40 нафар директор ва 300 нафар полиция ходими жабрланган. Мамлакат бўйлаб 1000 дан ортиқ мактаб ёпилган, қарийб 5000 киши қўлга олинган.
Ҳокимият музокараларга ва намойишчилар талабларини бажаришга тайёрлигини билдирган, аммо намойишчилар бу билан қаноатланмаяпти.
@Geointriga_uz
Post #43616
8.56K
- 👍 29
- ❤ 10
- 🔥 3
- 👏 3
- 👎 2
- 🤔 2
- 🎉 1