🇰🇬 Жапаров «Бишкек Арена» стадионини очди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Бишкек Арена» стадионининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Маросимда у мамлакатда тинчлик, бирдамлик ва тотувликни сақлаш иқтисодий ўсишни янада жадаллаштиришга хизмат қилишини таъкидлади. Президентнинг айтишича, сўнгги йилларда Қирғизистонда мактаблар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий объектларни ўз ичига олган 1 075 та йирик иншоот, шунингдек, 521 та завод ва саноат корхонаси барпо этилган.
Жапаровнинг таъкидлашича, мамлакат иқтисодиёти сўнгги 3–4 йилда камида 9 фоизлик ўсиш суръатини сақлаб келмоқда.
@Geointriga_uz
Post #43612
7.9K




- 👏 47
- ❤ 9
- 🤣 7
- 🔥 6
- 👍 2