Умумий овқатланиш тартибини яхшилаш депрессия аломатларини бироз камайтирган, аммо хавотир даражасида ишончли ўзгариш аниқланмаган. Бу овқатланишнинг таъсири борлигини кўрсатади, лекин уни кайфият ўзгаришининг ягона ёки асосий сабаби деб бўлмайди.
Нима қилиш мумкин?
▪️ Ҳар куни етарли ва бир хил вақтларда ухлашга ҳаракат қилиш.
▪️ Овқатланишда узоқ танаффусларга йўл қўймаслик. ▪️ Рационга сабзавот, мева, дуккаклилар, бутун дон маҳсулотлари ва оқсил манбаларини киритиш.
▪️ Ширинлик ва озуқавий қиймати паст маҳсулотларни меъёрда истеъмол қилиш.
▪️ Кайфият ўзгаришлари қачон ва қандай шароитда юз беришини кузатиш.
Хулоса: уйқу етишмаслиги ҳиссиётларни бошқаришни қийинлаштириши мумкин. Нотўғри овқатланиш ҳам руҳий ҳолатга таъсир кўрсатади.
@Geointriga_uz
Post #43515
8.14K
- ❤ 12
- 💯 4