Эрон парламенти спикери ўринбосари Ҳамидреза Ҳожи-Бабоийнинг маълум қилишича, айни пайтда Эрон АҚШ билан музокаралар олиб бормоқда.
«АҚШ билан музокаралар ҳақиқатан ҳам ҳозир давом этмоқда. Америкаликлар билан музокаралар ҳеч қачон муваффақиятли бўлмаган. Бунинг сабаби — улар биз билан самимий музокара олиб бормайди. Биз АҚШ билан ҳеч қачон ўзаро тушунишга эриша олмаймиз», — деди у.
Ҳожи-Бабоийнинг таъкидлашича, Теҳрон бирор-бир конструктив натижага эришиш учун фақат куч позициясидан туриб мулоқот олиб бориши керак. Акс ҳолда, АҚШ маъмурияти Ислом Республикасига нисбатан ҳозирги бузғунчи ёндашувини давом эттиради.
@Geointriga_uz
