«Мен Суперинтеллект кучлари ташкил этилаётганини эълон қиламан», — деди АҚШ президенти Дональд Трамп.
Янги тузилма федерал ҳукуматнинг сунъий суперинтеллект соҳасидаги компаниялар, истеъмолчилар, жамоат ва диний ташкилотлар ҳамда муҳим инфратузилма операторлари билан ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.
SIF таркибига қуйидагилар раҳбарлик қилади:
* Миллий разведка директори Жей Клейтон;
* Федерал савдо комиссияси раиси Эндрю Фергюсон;
* Мудофаа вазирининг илмий тадқиқотлар ва ишланмалар бўйича ўринбосари, технологиялар директори Эмил Майкл;
* Кадрлар хизмати бошқармаси директори Скотт Купор.
SIF АҚШ президентига — менга! — ҳамда Оқ уй маъмурияти раҳбари Сьюзи Уайлзга бўйсунади.
@Geointriga_uz
