АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик музокараларда жиддий силжиш кузатилмаяпти. Томонлар музокараларга принципиал жиҳатдан турлича ёндашмоқда: Дональд Трамп тез ва катта сиёсий натижа берадиган келишувга эришишни истаса, Эрон секин, билвосита музокаралар ва тор доирадаги келишувларни маъқул кўрмоқда. (Axios)
Томонлар ўртасидаги чуқур ишончсизлик ҳам вазиятни мураккаблаштирмоқда. Аввалги келишувлар бузилгани ҳақида бир-бирини айблаётган АҚШ ва Эрон ҳозирча ён беришга тайёр эмас. Қатар воситачилигидаги сўнгги уринишлар ҳам сезиларли натижа бермади.
Ички сиёсий босим эса ҳар икки томонни янада қаттиқ позиция эгаллашга ундамоқда. Трамп дипломатик йўл билан узоқ муддатли келишувга эришиш мумкинлигига тобора кўпроқ шубҳа билдирмоқда.
Музокараларнинг барбод бўлиши эса АҚШ ва Эрон ўртасида ҳарбий тўқнашувлар яна тикланиши хавфини оширмоқда.
@Geointriga_uz
