🇫🇷🇧🇪 Францияда ўқувчилар намойиши авж олди: 1000 дан ортиқ лицей қамраб олинди
Францияда ўқувчиларнинг кўпроқ ўқитувчи, молиялаштириш ва муносиб таълим шароитларини талаб қилиб бошлаган намойишлари мамлакат бўйлаб тарқалди. Норозиликлар 1000 дан ортиқ лицейни, яъни барча лицейларнинг қарийб чорак қисмини қамраб олган, 400 га яқин лицей ёпилган.
Айрим ҳудудларда намойишлар зўравонликка айланди: лицейлар вайрон қилинди, машиналар ва биноларга ўт қўйилди, полицияга тош отилди, ўқитувчиларга ҳужумлар қилинди. Турли маълумотларга кўра, 600–2000 киши қўлга олинган, таълим соҳаси ходимларидан 65 нафари жароҳатланган, уларнинг 40 нафари директорлар.
Норозиликлар Франциядан кейин Бельгияга ҳам тарқала бошлади.
@Geointriga_uz
Post #43396
10K
