🇺🇸 АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчилар гуруҳи ва 10 минг нафар ҳарбий юбормоқда
АҚШ Яқин Шарқдаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда. Калифорниядан USS Theodore Roosevelt авиаташувчиси ва унга ҳамроҳлик қилувчи кемалар, шунингдек, учта десант кемаси ҳамда денгиз пиёдалари минтақаси томон йўл олган.
Қарийб 10 минг нафар ҳарбий ноябрь ойида жанговар вазифаларни бажаришга тайёр ҳолатга келтирилиши кутилмоқда.
Агар ҳозир Яқин Шарқда жойлашган USS George H.W. Bush ва USS George Washington авианосецлари ҳам минтақада қолса, АҚШ ҳудудда учта авиаташувчилар гуруҳи ва қарийб 60 минг нафар ҳарбийга эга бўлиши айтилмоқда.
@Geointriga_uz
Post #43457
4.8K
- 🤬 29
- 🍌 8
- ❤ 4
- 👎 3
- 😢 3
- 👍 1
- 🤔 1
- 😡 1