Google’нинг Япониядаги бўлими муҳандислари механик клавиатуранинг ғайриоддий талқинини яратди. Gboard Rotating Version деб номланган қурилма тўртта айланувчи конвейер тасмасидан иборат бўлиб, тугмалар ушбу тасмаларга жойлаштирилган.
Қурилмадаги ҳар бир тасмада 29 та тугма мавжуд. Айланувчи механизм тугмаларни фойдаланувчининг бармоқлари томон ҳаракатлантиради ва ишлаб чиқувчиларга кўра, барча белгиларни бир қўл ёрдамида киритиш имконини беради.
Ҳозирча Gboard Rotating Version’нинг тижорий версияси мавжуд эмас. Бироқ Google қурилманинг турли вариантларини ишлаб чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Унга ўхшаш клавиатурани мустақил йиғиш учун чизмалар ҳам очиқ фойдаланишга жойлаштирилган.
@Geointriga_uz