Сурхондарё вилоятидаги «Айритом» чегара божхона постида Афғонистондан Ўзбекистонга 52 кг 595 грамм гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уриниш фош этилди.
Божхона қўмитаси маълумотига кўра, 1 октябрь куни соат 22:30 да постга кириб келган бўш юк автомобили текширилган. Кинолог хизмат итнинг ишораси асосида транспорт воситаси чуқурлаштирилган божхона назоратидан ўтказилган.
Натижада тиркама поли остига яширилган 98 та ўрам аниқланган. Уларнинг 79 тасидан 42 кг 335 грамм гашиш, 19 тасидан эса 10 кг 260 грамм опий топилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ҳозирда гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиши керак бўлган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
@Geointriga_uz