Саудия Арабистони Боб-ал-Мандеб бўғози атрофида назоратни қайтариш ва Қизил денгизда кема қатновини тиклаш мақсадида Ҳусийларга қарши ҳарбий операция тайёрламоқда. Reuters манбаларига кўра, операция яқин ҳафталарда бошланиши мумкин.
Қуруқликдаги асосий жангларни Эр-Риёд қўллаб-қувватлаётган Яман кучлари, ҳаво зарбаларини эса Саудия Арабистони амалга ошириши режалаштирилмоқда.
Ҳозирча икки вариант кўриб чиқилмоқда: Боб-ал-Мандеб атрофида чекланган операция ёки Яманнинг бир нечта ҳудудларида кенг кўламли ҳужум. Операция кўламига қараб 100 мингдан ортиқ яманлик ҳарбий жалб қилиниши мумкин.
Боб-ал-Мандеб Қизил денгиз орқали Осиё ва Европа ўртасидаги муҳим денгиз йўли ҳисобланади. Reuters маълумотига кўра, Саудия томони Ҳусийлар бўғоз устидан назоратни сақлаб турган шароитда янги тинчлик музокараларига киришни қийин деб ҳисобламоқда.
@Geointriga_uz
