Ўзбекистон ва Дания ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларни йўлга қўйиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Дания ташқи ишлар вазири Расмуссен билан музокаралар якунлари бўйича маълум қилди.
Ҳужжат икки давлат ўртасида мунтазам сиёсий мулоқот олиб бориш, долзарб масалалар бўйича фикр алмашиш ва ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш учун асос яратади.
Томонлар, шунингдек, «яшил» иқтисодиёт, илмий алмашинувлар, инвестицияларни жалб қилиш ва саноат кооперациясини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон турли соҳаларда Дания компаниялари билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор.
@Geointriga_uz
