Бола — Муҳаммад ад-Дурра оғир яраланди ва кўп ўтмай вафот этди.
Жамол ад-Дурранинг ўғлини ўқлардан ҳимоя қилишга урингани акс этган видеолавҳа Абу Рахма ишлаган France 2 телеканали орқали эфирга узатилди. У Иккинчи Интифада даврининг энг таъсирли тасвирларидан бирига айланди.
Исроил ҳукумати видеонинг ҳаққонийлигига шубҳа билдириб, Исроил ҳарбийлари бу воқеага масъул бўлмаганини таъкидлади. 2013 йилда эса Франция суди France 2 ва Абу Рахманинг шаънига етказилган зарар бўйича даъвосини қаноатлантирди. Суд видеони саҳналаштирилган деб айблаган француз медиа шарҳловчиси Филипп Карсентига 7 минг евро жарима тайинлади.
Абу Рахма 2001 йилда Rory Peck Award мукофотини ҳам қўшиб, фаолияти давомида бир қатор мукофотларга сазовор бўлган. Ҳозир у Грецияда яшайди, Иорданиянинг Аммон шаҳрида ҳам ишлайди. 2017 йилдан бери Ғазога қайтиши тақиқланган.
@Geointriga_uz