Бешариқ тумани тиббиёт техникумида Ёшлар куни муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари ва туман ҳокими ўринбосари иштирок этиб, ёшлар билан очиқ мулоқот қилдилар.
Учрашувда қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилди:
Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;
Тиббиёт соҳасида содир этилиши мумкин бўлган касбий жиноятлардан огоҳлантириш;
Талабаларнинг билим ва касбий маҳоратини ошириш;
Замонавий кибертаҳдидлардан ҳимояланиш чоралари.
Самимий руҳда ўтган мулоқот давомида масъуллар талабаларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналгауланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram



