Бувайда туманидаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида Бувайда тумани ИИБ инспектор-психологлари томонидан мактабнинг юқори синф ўқувчи қизлари иштирокида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда умумий профилактик тарғибот йиғилиши ўтказилди.Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Йиғилиш давомида мактабнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатларининг олдини олиш, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар таъсирига тушиб қолмаслик, кибержиноятлар ҳамда киберромантикалардан жабрланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад — келажагимиз бўлган ёшларни турли салбий иллатлардан асраш, уларнинг ҳуқуқий ва психологик саводхонлигини ошириш, шунингдек, келгусида етук, билимли ва малакали мутахассис бўлиб етишишларига кўмаклашишдан иборат.
Каналгауланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


