Фарғона шаҳар ИИБ ходимлари томонидан «Ёшлар куни» муносабати билан Фарғона шаҳридаги 32-сонли умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида ёшларнинг муаммолари, уларни қийнаётган масалалар ҳамда келгусидаги режа ва мақсадлари ўрганилди. Уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ёшларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли салбий иллатлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари бўйича профилактик суҳбатлар олиб борилди
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналгауланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


