📊 Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес: маблағ кўпаймоқда, бошқарувга талаб кучаймоқда
Кичик бизнес Ўзбекистон иқтисодиётида яратилган ялпи қўшилган қийматнинг 50,5 фоизини таъминламоқда. Унинг улуши чакана савдода 80,3%, қурилишда 76,9%, хизматлар соҳасида эса 76,6% ни ташкил этади.
Сўнгги маълумотлар бир нечта муҳим ўзгаришни кўрсатмоқда:
▪️ қурилиш соҳасига хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 2,4 баробарга ошиб, 27,2 трлн сўмга етди;
▪️ хусусий банклар кредит портфели 21,2% га ўсиб, 222,7 трлн сўмни ташкил қилди;
▪️ қишлоқ хўжалиги субсидияларини 2027 йилдан бошлаб аниқ натижаларга боғлаш таклиф этилмоқда;
▪️ Ўзбекистон бозорига сотув ва маҳсулот гипотезаларини синовдан ўтказувчи A/B таҳлил воситалари кириб келмоқда.
Асосий хулоса:
Бизнес учун маблағ ва ривожланиш имкониятлари кўпаймоқда. Лекин кредит, инвестиция ёки субсидия олишнинг ўзи етарли эмас.
Компания сарфланган маблағ қандай натижа берганини рақамлар билан кўрсата олиши керак.
Шунинг учун кичик ва ўрта бизнесда қуйидаги бошқарув воситаларига талаб ошиб бормоқда:
— йўналишлар бўйича фойда ва зарар ҳисоботи;
— 13 ҳафталик пул оқими режаси;
— лойиҳалар бўйича тушум, харажат ва қарздорлик назорати;
— ходимлар ваколати ва натижа кўрсаткичлари;
— захиралар, харидлар ва етказиб бериш муддатларини бошқариш.
Бизнес эгаси учун амалий савол:
Агар тушум 20% га камайса, компания кредит тўловлари, иш ҳақи ва асосий харажатларни ўз вақтида тўлай оладими?
Агар жавоб аниқ ҳисоб-китобга эмас, тахминга асосланган бўлса, биринчи навбатда сотувни эмас, бошқарув ҳисобини тартибга солиш керак.
Эркин Ачилдиев
Quadrum Partners | Бошқарув консалтинг
Манбалар: Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Марказий банк ва Президент матбуот хизмати маълумотлари.
Post #1102
123

- 👍 4
- 🔥 1