TGViewer
EFFECT.UZ | Расмий канал EFFECT.UZ | Расмий канал @effectuz · 17K subscribers
Post #99321 1.41K
Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Зилзила эпицентри Тошкентдан жануби-шарқ томонда 251 километр масофада, Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудида жойлашган.

Бугун, 14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида содир бўлган зилзила Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида ҳам сезилди. Бу ҳақда Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, ер силкиниши соат 13:50 да қайд этилган. Зилзила магнитудаси 3,4 ни, ўчоқ чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этган.

Зилзила эпицентри Тошкентдан жануби-шарқ томонда 251 километр масофада, Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудида жойлашган. Эпицентр координаталари 40,16 даража шимолий кенглик ва 71,82 даража шарқий узунликни ташкил этган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида қуйидаги куч билан сезилган:

— Фарғона туманида — 2–3 балл (18 километр);
— Қувасой шаҳрида — 2–3 балл (20 километр);
— Фарғона шаҳрида — 2 балл (25 километр);
— Марғилон шаҳрида — 2 балл (34 километр).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 2
  • 😢 1
More from @effectuz
  1. Oct 14, 2026Қурилишда 3 166 та қоидабузарлик бартараф этилди 2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, республ…
  2. Oct 14, 2026Ўзбекистонда янги газ кони топилди: кунига 400 минг куб метргача газ олинди Қашқадарё вило…
  3. Oct 14, 2026Ўзбекистонда кўршапалакнинг ноёб тури аниқланди Ушбу топилма 2026 йил сентябрь ойида Устюр…
  4. Oct 14, 2026Бухорода ишга жойлаштириш ваъдаси 2 500 долларга тушди Бухорода танишлари орқали ҳамширали…
  5. Oct 14, 2026Актёр суд биносида акасини уришганини айтиб, Президентга мурожаат қилди У Мирзо Улуғбек ту…
  6. Oct 14, 2026Самарқандда 7,4 минг қалбаки доллар савдоси аниқланди Самарқанд шаҳрида 7 400 АҚШ доллари…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →