Ўзбекистонда янги газ кони топилди: кунига 400 минг куб метргача газ олинди
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Шўртан ҳудудида «Бўрисой» янги газ кони аниқланди. Дастлабки синовларда қудуқдан бир кеча-кундузда 300–400 минг куб метр табиий газ ва конденсат оқими олинди.
Қидирув ишлари 5 августда бошланган. Қудуқ 3159 метр чуқурликкача бурғиланган.
Ҳозирда мутахассислар коннинг имкониятларини баҳоламоқда. Режага кўра, синовлар якунлангач, 15 октябрдан газни қайта ишлашга юбориш кўзда тутилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99332
2.04K
- 👎 5
- 👍 2