Президент Халқ қабулхонаси раҳбарларининг мақоми оширилди
ПФ–224-сон Фармон билан Президент Халқ қабулхонаси раҳбарларининг лавозим мақоми ва ижтимоий таъминотига оид ўзгаришлар киритилди.
Унга кўра, Халқ қабулхонаси бошлиғи мақоми Президент Администрацияси департаменти бошлиғи ўринбосарига, унинг икки нафар ўринбосари эса бошқарма бошлиғига тенглаштирилди.
Ўзгаришлар тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, иш ҳақи, рағбатлантириш ҳамда таъминот шартларини ҳам қамраб олади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99374
2.41K

- 😢 2