Қурилишда 3 166 та қоидабузарлик бартараф этилди
2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, республика бўйича назоратга олинган 28 708 та қурилиш объектида 301 мингдан ортиқ мониторинг ўтказилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун 215 907 та мажбурий кўрсатма берилди. Қоидабузарликларни буздириш ишлари орқали бартараф этиш бўйича 3 166 та ҳолат қайд этилди.
Шунингдек, назорат талабларини бузган қурилиш иштирокчиларига нисбатан 348 та тақдимнома киритилди, сифатсиз қурилиш материаллари бўйича эса тегишли ташкилотларга 1 650 та тақдимнома юборилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99333
1.78K