Пешеходдаги фожиа : Tергов натижалари кутилмоқда
Тошкентда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 17 ёшли Фирдавс Умаров ҳалок бўлди, унинг 19 ёшли яқин қариндоши Алпомиш эса оғир жароҳат олди.
Оила вакилларининг айтишича, фожиа 8 сентябрдан 9 сентябрга ўтар кечаси, йигитлар Тошкент ахборот технологиялари университети яқинида электр самокатда ҳаракатланаётган вақтда содир бўлган. Уларнинг таъкидлашича, йигитларни Monza русумли автомобиль уриб юборган.
Ҳозир тергов қайси босқичда? : Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси иккинчи қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Расмий маълумотга кўра, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Марҳумнинг яқинлари экспертиза хулосалари ва бошқа ҳужжатлар тергов жараёнида инобатга олинишини кутмоқда.
Оила нима талаб қилмоқда? : Фирдавснинг онаси ва яқинлари терговнинг холис ва қонуний ўтказилишини, ҳодисанинг барча тафсилотларига ойдинлик киритилишини ҳамда айбдор деб топилган шахсга нисбатан қонун доирасида чора кўрилишини сўрамоқда.
Шунингдек, ҳайдовчига нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланилгани ва бу борада қандай қарор қабул қилингани юзасидан ҳам саволлар мавжуд.
Батафсил эртанги лавҳамизда.
Еffect.uz — ҳодиса тафсилотлари, тергов жараёни ва марҳумнинг яқинлари талабларини ўрганишда давом этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99368
2.55K