TGViewer
EFFECT.UZ | Расмий канал EFFECT.UZ | Расмий канал @effectuz · 17K subscribers
Post #99326 2.02K
Самарқандда 7,4 минг қалбаки доллар савдоси аниқланди

Самарқанд шаҳрида 7 400 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки хорижий валютани муомалага киритишга уриниш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

ДХХ, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тойлоқ туманида яшовчи, 1996, 2002 ва 2003 йилларда туғилган уч нафар фуқаро 100 долларлик қалбаки банкнотлардан иборат жами 7 400 АҚШ долларини шартли харидорга 44 млн сўмга сотаётган вақтда ушланган.

ДХХ маълумотига кўра, ушбу шахсларнинг икки нафари аввал судланган. Шунингдек, қалбаки купюралар Туркиядан олиб келингани аниқлангани билдирилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ноқонуний фаолиятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ҳам чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 🤷‍♂ 2
More from @effectuz
  1. Oct 14, 2026Пешеходдаги фожиа : Tергов натижалари кутилмоқда Тошкентда содир бўлган йўл-транспорт ҳоди…
  2. Oct 14, 2026Трамп Хоманаийни ўлдириш хато бўлганини тан олди АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши…
  3. Oct 14, 202610 ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлган ИИБ ходими 5 йилга қамалди Сурхондарё вилоятининг Те…
  4. Oct 14, 2026Иссиқ сув ва иситиш тарифлари 30% га оширилади — аммо, ҳисоблагичи йўқлар учун хушхабар бо…
  5. Oct 14, 2026Суюлтирилган газ нархи ошиши кутилмоқда Ҳукумат томонидан суюлтирилган газ (пропан) нархла…
  6. Oct 14, 2026Россиялик репер Қозоғистонда гиёҳвандлик моддалари контрабандасида гумонланиб ушланди У ҳа…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →