Бизнесни рўйхатга олишда фақат доимий ходимлар сони ҳисобга олинадими?
✅ Жавоб:
Йўқ. Саволномада доимий ходимлар билан бир қаторда мавсумий, кунбай, ўриндошлик ва шартнома асосида ишловчи шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятида амалда меҳнат қилаётган мулкдорлар ва оила аъзолари ҳам тегишли тартибда ҳисобга олинади.
Бунда бир шахснинг икки марта ҳисобга олинишига йўл қўйилмайди.
#саволим_бор
