Бизнесни рўйхатга олиш жараёнида тадбиркорлардан қандай маълумотлар сўралади?
✅ Жавоб:
Бизнесни рўйхатга олиш жараёнида иқтисодий бирликларнинг фаолияти ҳақида тўлиқ ва ишончли статистик маълумотларни шакллантириш мақсадида саволнома тўлдирилади.
Саволномада қуйидаги асосий маълумотлар назарда тутилган:
— корхона ёки тадбиркорнинг номи, фаолият манзили ва алоқа маълумотлари;
— ташкилий-ҳуқуқий шакли, асосий ва қўшимча фаолият йўналишлари;
— фаолият бошланган йил ва интернетдан бизнес мақсадида фойдаланиш ҳолати;
— экспорт ва импорт фаолияти;
— 2025 йилдаги этган ишчиларнинг ўртача сони;
— 2025 йилдаги жами айланма ва харажатлар;
— мулкдорлик ва бухгалтерия ҳисобига оид маълумотлар.
Бунда саволлар иқтисодий бирликнинг тоифаси ва фаолият хусусиятларига қараб фарқланиши мумкин.
Тўпланган маълумотлар статистик мақсадларда фойдаланилади ва уларнинг махфийлиги қонунчиликда белгиланган тартибда таъминланади.
#саволим_бор
