Тадбиркорнинг ўзи иш жойида бўлмаса, унинг ўрнига ким маълумот бериши мумкин?
✅ Жавоб:
Бизнесни рўйхатга олиш жараёнида тадбиркорнинг шахсан иштирок этиши имкони бўлмаган ҳолларда, унинг ходими ёки вақтинча ёлланиб ишловчи шахс ҳам саволларга жавоб бериши мумкин.
Бунда маълумот берувчи шахс тадбиркорлик субъектининг фаолияти, ишловчилар сони, асосий иқтисодий кўрсаткичлари ва саволномада назарда тутилган бошқа маълумотлардан хабардор бўлиши муҳим.
Агар айрим маълумотлар аниқ бўлмаса, уларни тегишли ҳужжатлар ёки масъул шахс орқали аниқлаштириш мақсадга мувофиқ.
Асосий талаб — саволномадаги маълумотлар тўлиқ, аниқ ва ҳаққоний бўлишидир.
#саволим_бор
