— Бизнесни рўйхатга олишнинг асосий мақсади мамлакатнинг умумий иқтисодий статистикаси ва асосий иқтисодий кўрсаткичлари сифатини ошириш. Бу кўрсаткичларга бандлик, молиявий кўрсаткичлар, ишлаб чиқариш ҳажми, захиралар, инвестициялар ва бошқа кўплаб иқтисодий параметрлар киради.
Ушбу маълумотларнинг барчаси биргаликда иқтисодиётнинг кўлами, ҳолати ва ўсиш суратларини тўғри баҳолаш имконини беради. Агар иқтисодиётни тўғри ўлчай олмасангиз, у қайси йўналишда ривожланаётганини ҳам тўлиқ англай олмайсиз. Мамлакат белгиланган мақсадлар сари тўғри йўналишда кетяптими ёки йўқми, буни ҳам аниқ баҳолаш қийин бўлади.
Шунинг учун иқтисодий жараёнларни сифатли ўлчаш ва эришилаётган натижаларни белгиланган мақсадлар билан мунтазам солиштириб бориш зарур. Масалан, Ўзбекистон келгуси йилларда миллий даромад ёки бошқа асосий иқтисодий кўрсаткичлар бўйича муайян марраларга эришишни мақсад қилган бўлса, бизнесни рўйхатга олиш натижалари ушбу мақсадларга эришиш йўлини аниқроқ белгилаш учун зарур бўлган таянч базани яратади. Мазкур база Миллий статистика қўмитасига кейинчалик иқтисодиётни янада аниқ ўлчаш имконини берувчи бошқа ишончли статистик кузатувлар ва маълумот йиғиш воситаларини шакллантиришга ҳам ёрдам беради. Менимча, бизнесни рўйхатга олишдан кутилаётган энг муҳим натижа ҳам айнан шундан иборат.
Ҳакан Демирбукен
халқаро эксперт