🇺🇦The Atlantic: Украинанинг Россия аэропортлари фаолиятини издан чиқаришга қаратилган операцияси энди бошланмоқда
Украина Россия аэропортлари атрофидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишни қийинлаштириш учун узоқ масофали дронлардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда The Atlantic нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, операциянинг кенгайтирилган режаси сунъий интеллект бошқарадиган ва Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўта оладиган дронларни қўллашни назарда тутади. Бундай қурилмаларни серияли ишлаб чиқариш яқин орада бошланиши мумкин.
Журналист Саймон Шустер операция ҳақида илк бор август ойи охирида ёзган. 1 сентябрь куни Украина президенти Володимир Зеленский Россия ҳаво ҳудуди тобора хавфли бўлиб бораётганини айтган эди.
Бироқ манбаларнинг таъкидлашича, Зеленский операциянинг дастлабки, анча кенг кўламли режасини ҳали тасдиқламаган.
🔥@burchakostida
Post #82407
15.8K