TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.7K subscribers
Post #82345 17.5K
23.5° бурчак остида 🇰🇿🇺🇿 Қозоғистон чет элликлар учун пулли электрон рухсатнома жорий этади. Бу талаб Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли Қозоғистон визасиз режим амал қиладиган давлатлар фуқаролари учун мамлакатга киришга электрон рухсатнома — Electronic Travel Authorization…
🇺🇿🇰🇿 Энди ўзбекистонликлар Қозоғистонга кириши учун электрон рухсатнома талаб этилади, уни расмийлаштириш бепул бўлади

Қозоғистон ҳукумати виза талаб этилмайдиган хорижликлар учун электрон кириш рухсатномасини (ETA) олиш қоидаларини тасдиқлади. Рухсатномани расмийлаштириш бепул бўлиб, 2027 йил 1 июлдан бошлаб мажбурий тус олади.

Янги тартиб ЕОИИ, МДҲ ва Қозоғистон билан визасиз режим ўрнатилган бошқа давлатлар фуқароларига, жумладан, АҚШ, БАА, Германия ва Буюк Британия фуқароларига нисбатан қўлланади. Ўзбекистонликлар ҳам ушбу рўйхатга киритилган.

Ариза QazETA рақамли платформаси орқали режалаштирилган кириш санасидан камида 72 соат олдин топширилади. Ариза берувчи идентификациядан ўтиши лозим. Рухсатнома 180 кун давомида амал қилади ва мамлакатга бир неча бор кириб-чиқиш имконини беради. Қарорга кўра, расмийлаштириш учун тўлов олинмайди.

16 ёшга тўлмаган болалар, 65 ёшдан ошган шахслар, амалдаги Қозоғистон визаси, вақтинча ёки доимий яшаш рухсатномасига (ВНЖ) эга шахслар, шунингдек, аэропортнинг транзит ҳудудидан чиқмайдиган транзит йўловчилар рухсатнома расмийлаштиришдан озод қилинади.

2027 йил 1 июлгача рухсатноманинг йўқлиги мамлакатга киришни рад этиш учун асос бўлмайди. Чегарачилар хорижликларга уни расмийлаштириш зарурлигини эслатиб боради. Кўрсатилган санадан сўнг эса ETA рухсатномасисиз Қозоғистонга кириш имконсиз бўлади.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 15, 2026🇱🇻Латвия бош вазири россиялик мустақил журналистларга эҳтиёткор муносабатда бўлишга чақи…
  2. Oct 15, 2026🇺🇦🇺🇸Украинада Starlink алоқаси яхшиланди — Маск чекловларни АҚШ ҳарбийлари белгилашини…
  3. Oct 15, 2026🇺🇸Пентагон дронлар ишлаб чиқариш учун қўшимча 50 миллиард доллар сўрамоқчи АҚШ Мудофаа в…
  4. Oct 15, 2026🇺🇸🇷🇺ФТБ раҳбари ижтимоий тармоқдаги пости билан эътибор тортди АҚШ Федерал тергов бюро…
  5. Oct 15, 2026🇺🇸🇷🇺Трамп Украинадаги можаро тугагач, Россия билан иқтисодий ҳамкорлик қилишга тайёр —…
  6. Oct 15, 2026🇷🇺🇺🇸Россия дизел ёқилғиси икки ҳафта ичида АҚШ бозорида пайдо бўлиши мумкин — New York…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →