🇩🇪Вадефул: Россия ўт очишни тўхтатиш бўйича биринчи қадамни қўйиши керак
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул Россия Украина билан ўт очишни қисман тўхтатишга биринчи бўлиб рози бўлиши кераклигини айтди. Бу ҳақда у Варшава хавфсизлик форумида маълум қилди.
“Бу урушни Украина бошламаган. Шунинг учун биринчи қадамни Россия қўйиши керак”, — деди вазир.
Вадефул ва Буюк Британия ташқи ишлар вазири Эд Милибэнд Россияга қарши санкцияларни кучайтириш, шунингдек, энергетика объектлари ва Қора денгиздаги ҳужумларни тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.
Вадефул Европа давлатларини Россиянинг Украинага қарши уруши қандай якунланиши борасида умумий позицияга келишга чақирди.
🔥@burchakostida
Post #82320
16.5K